Собиқ испаниялик футболчи Рамос боксда ўзини синаб кўради

Испания миллий терма жамоасининг собиқ футболчиси Серхио Рамос боксда ўзини синаб кўришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Defensa Central нашри хабар берди.

Манбага кўра, "Реал"нинг собиқ ҳимоячиси 22 август куни Қатарда машҳур америкалик блогер Эндрю Тейтосга қарши жанг ўтказиши кутилмоқда. Баҳс 88,5 кг вазн тоифасида бўлиб ўтади ва 3 дақиқалик 6 раунддан ошмайди.

Айни пайтда Рамос Мексиканинг "Монтеррей" клубини тарк этганидан сўнг ўз фаолиятини давом эттириш учун янги жамоа изламоқда.

Маълумот учун, ҳимоячи фаолияти давомида "Севилья", "Реал Мадрид" ҳамда ПСЖ клубларида тўп тепган. Унинг ҳозирги бозор қиймати 800 минг еврони ташкил этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!