Собиқ жаҳон чемпиони: "Александр Усикнинг яроқлилик муддати тугади"

  • 26.08.2026 21:20
  • Javohir Malikov
  • 0
  • Бокс
Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Собиқ жаҳон чемпиони Билли Жо Сондерс украиналик Александр Усик ва англиялик Мозес Итаума ўртасидаги эҳтимолий жанг ҳақида гапирди.

"Ҳозирги пайтда исталган боксчи Итаумага қарши рингга чиқса, ютқазиши мумкин, фақат Усикдан ташқари! Уларнинг тўқнашувуни ҳозир кўришни истамасдим. Мана, икки-уч йил олдин бўлганида эди — бошқа гап. Ўшанда мазкур баҳс анча қизиқарли бўларди, аммо ўша пайт бу жанг ўтказилмади. Ҳар бир боксчининг ўз “яроқлилик муддати” бор. Менимча, Усик ҳозир фақат пул учун боксда қолишга ҳаракат қиляпти", — деди Сондерс.

Эслатиб ўтамиз, 29 август куни Лондонда 21 ёшли Мозес Итаума анчагина тажрибали Филип Хрговичга қарши оғир вазнда IBF чемпионлиги учун рингга кўтарилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!