"Сўғдиёна" футболчиси Литва термаси сафида Миллатлар лигасида майдонга тушди

Кеча мусобақанинг С Лигасида иштирок этаётган Литва терма жамоаси ўз уйида Cербия терма жамоасига қарши майдонга тушди. Вильнюсдаги  ЛФФ стадионида кечган беллашув сербларнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан поёнига етди.

Жиззахнинг "Сўғдиёна" клуби футболчиси Давидас Сернас Литва терма жамоаси сафида мазкур учрашувда иштирок этди. 34 ёшли футболчи кечаги ўйиннинг 72-дақиқасида захирадан майдонга тушди.

Маълумот учун, Литва келгуси ўйинини 10 сентябр куни Марко Симич тўп сурадиган Черногория терма жамоасига қарши ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!