“Сўғдиёна” машғулотларида “Олмалиқ”дан келган футболчи иштирок этмоқда
Ads

Иккинчи давранинг илк ўйини – “Бунёдкор” га қарши ҳозирлик кўраётган Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоаси ўз сафига Отабек Валижоновни қўшиб олди.

Клуб матбуот хизмати берган хабарга кўра, ушбу футболчи жамоа билан бирга машғулот олиб бормоқда.

28 ёшли футболчи “Олмалиқ” жамоаси сафидан келиб қўшилди.