“Сўғдиёна” ОФК кубоги тайёргарлиги сабаб 2 та учрашув санаси масаласида таклиф билан чиқди
Жиззахнинг “Сўғдиёна” клуби ОФК кубогининг чорак финалига қадар етиб келди. 6 сентябрь куни Улуғбек Бақоев жамоаси ўз уйида "Истерн" клубини қабул қилади.
Тақвим тузилаётган бир вақтда ЎзПФЛ Жиззах клубининг чорак финалда эҳтимолий тўп суришини инобатга олган. Бироқ бу вақтда миллий терма жамоанинг сентябр ойидаги режаларига аниқлик киритилмагани сабаб, Суперлиганинг 19-тур учрашувлари ФИФА санасигача тақаб қўйилмаганди.
Маълумки, миллий терма жамоанинг сентябрь ойидаги ўйинлари санаси ҳозиргача аниқ эмас. “Сўғдиёна” эса ОФК кубоги сабаб зичлик юзага келаётган тақвимида бироз енгиллик олиш истагини билдирган. ЎзПФЛ вазиятдан келиб чиқиб, халқаро майдонда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган жамоа таклифига розилик билдирди. Унга кўра, Жиззах клубининг “Нефтчи”га қарши 16-турдан қолиб келаётган ўйини 13 эмас, балки 14 сентябрда бўлиб ўтади. Ўз-ўзидан чемпионатнинг 19-туридан жой олган “Металлург” — “Сўғдиёна” ҳамда “Нефтчи” - “Динамо” ўйинлари 18 сентябрь куни ўтказилади.
Фикрлар