“Сўғдиёна” сафини яна бир футболчи тарк этди
Ads

“Сўғдиёна” посбони Шохрух Эшбўтаев эркин агент сифатида жамоани тарк этди. Эндиликда у ўзига янги жамоа қидирмоқда.Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда

Шохрух Эшбўтаев  21 ёшда бўлиб,олий лиганинг энг ёш дарвозабонларидан бири. У бир неча сайт талқинларига кўра рамзий терма жамоа таркибига  киритилган эди. Жамоанинг бир нечта ўйинларда жамоа ғалабасига  ўз ҳиссасини қўшган.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал "Сўғдиёна"ни ЖЧда иштирок этган футболчилар тарк этишган ҳақида хабар берган эдик.