"Сўғдиёна" сербиялик легионери билан шартномани узайтирди
"Сўғдиёна" Филип Иванович билан амалдаги шартномани узайтирди. Бу ҳақда клуб матбуоти хабар берди.
"Филип Иванович билан ҳамкорлик давом этади!
Сўнгги йилларда жамоамизнинг муваффақиятларида муҳим ўрин тутиб келаётган, Суперлиганинг номдор легионерларидан бири Филип Иванович билан меҳнат шартномаси муддати узайтирилди. Унга кўра, маҳоратли ҳимоячи 2028 йилнинг 31 декабрига қадар Сўғдиёна шарафини ҳимоя қилади.
2025 йилнинг ёзида жамоамиз сафига қўшилган Иванович қисқа вақт ичида мухлислар меҳрини қозониб, жамоанинг етакчи футболчиларидан бирига айланди.
Жамоамизнинг легионерига келгуси фаолиятида улкан муваффақиятлар, мустаҳкам соғлик ва ёрқин ғалабалар тилаймиз", - дейилади хабарда.

Фикрлар