Солари бошқарувидаги
Ads

Хабарингиз бор кеча "Барселона" Ла Лиганинг 26-турида “Сантьяго Бернабеу”да “Реал”ни (1:0) мағлубиятга учратди.

Эслатиб ўтиш лозимки “қироллик клуби” 27 февраль кунида ўтказилган Испания кубоги ярим финал жавоб баҳсида ҳам каталонияликларга юқатзган эди.

Эътиборлиси, Сантьяго Солари “Реал” тарихида сўнгги 31 йил ичида қаторасига 3та “Эль-класико”да ғалаба қозона олмаган илк мураббий бўлди. Қайд этиш лозимки, бунгача энг ёмон натижа Лео Бенхаккерга тегишли эди. Унинг бошқарувидаги “Реал” “Барселона”га қарши кетма-кет 4та ўйинда ғалаба нималигини билмаган.

Маълумот учун, “Реал” айни дамда Ла Лига мусобақа жадвалида 48 очко билан 3-ўринни эгаллаб турибди.