Сон Хин Мин Чемпионлар лигасида ҳафта футболчиси бўлишга номзод

УЕФА расмий сайти Чемпионлар лигасида ҳафта футболчиси бўлишга номзод 4 нафар номзодни эълон қилди.

Унга кўра  “Манчестер Сити”га (1:0) қарши ўйинда ғалаба голини киритган “Тоттенхэм” форварди Сон Хин Мин, “Порту” (2:0) дарвозасини ишғол эта олган “Ливерпуль” ярим ҳимоячиси Роберто Фирмино, “Ювентус”га (1:1) қарши ўйинда 91% аниқ тўп узатмаларини амалга оширган “Аякс” ярим ҳимоячиси Френки де Йонг ва “Манчестер Юнайтед”га (1:0) қарши баҳсда 10 марта рақиб дарвозасини нишонга олган “Барселона” ҳимоячиси Жерар Пике ушбу номга даъвогарлик қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, овоз бериш жараёни УЕФА расмий сайтида давом этмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!