Спаллетти Перишични
Ads

Миланнинг “Интер” клуби бош мураббийи Лучано Спаллетти хорватиялик ярим ҳимоячи Иван Перишични жамоада сақлаб қолиш ниятида экани ҳақида айтиб ўтди.

“Кўпчилик Перишичнинг жамоадан кетишни режалаштириб юргани ҳақида гапирмоқда. Аммо, унгача биз ўзаро гаплашиб олишимиз керак. Ана ундан сўнг нима қилишимиз кераклиги маълум бўлади.

Умид қиламанки, Иван жамоада қолади ва янги мавсумда бизга ёрдам беради”, - дейди Спаллетти Football Italia нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, айни дамда Перишичга “Манчестер Юнайтед” клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда.