“Спартак” билан шуғулланаётган Ўруновнинг бозори “қайнай” бошлади!

Остон Ўрунов айни пайтда “Спартак” таркибида машғулотларга жалб этилган. Бироқ, клуб раҳбарияти ўйинчдан қутилиш фикридан қайтгани йўқ.

Россия матбуоти “Спартак” ярим ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олиш учун ҳаракат қилаётган клублар сони ортиб бораётганини ва уларнинг деярли барчаси “қизил-оқлар” билан музокарага киришгани ҳақида ёзмоқда.

Трансферларга оид хабарларни биринчилардан бўлиб эълон қиладиган https://metaratings.ru/ сайтининг ёзишича, “Спартак” Ўрунов бўйича аниқ позицияга эга. Клуб мутасаддилари легионеримизни ижарага олишни истаётган клубларга ижобий жавоб бергани йўқ. Москваликлар 21 ёшли футболчини тўлиқ сотиб юбормоқчи.

Ўруновнинг амалдаги шартномаси 2025 йилнин ярмигача давом этади.

Аввалроқ, Ўруновга “Химки” ва “Торпедо”дан қизиқиш бўлаётгани ҳақида хабарлар чиққан эди. Сўнгги маълумотларга кўра, харидорлар сафи кенгайган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!