"Спартак" бош директори: Ўруновни ёрқин келажак кутмоқда
Россия кубоги доирасидаги "Родина" - "Спартак" учрашувидан кейин номинал меҳмонлар бош директори Шамиль Газизов ўз фикрларини билдириб ўтди:
"Родина" устидан қозонилган ғалаба натижасини дербидан кейинги кайфиятимизга таъсири йўқ. Биз алоҳида иккита турнирда ўйнадик ва энди бор эътиборимизни "Рубин"га қарши учрашувга қаратамиз. Футболчиларнинг жисмоний ҳолати яхшиланмоқда, Тедеско билан барчасини келишиб олдик".
Шунингдек, Газизов ҳамюртимиз ҳақидаги саволга ҳам ишонч билан жавоб берди:
Кокорин ва Ўрунов биринчи бор асосий таркибда беллашувни бошлади. Уларнинг ўйинидан кўнглингиз тўлдими?
"Барчаси яхши. Шундай бўлса-да, улар ўз устида ишлашни тўхтатмаслиги зарур. Ишонаманки, Кокорин ва Ўруновни ёрқин келажак кутмоқда".
Фикрлар