"Спартак" француз клубидан Турени сотиб олмоқчи

Москванинг "Спартак" клуби "Нант" билан франциялик ярим ҳимоячи Абдулай Туренинг трансфери бўйича музокараларни бошлади.

L’Equipe нашрининг хабар беришича, РПЛ гранди 26 ёшли футболчининг трансферини шахсан француз клуби президенти Вальдемар Кита билан ҳал қилмоқда.

“Нант” Абдулайни 10 млн евро эвазига сотиб юборишга тайёр. Футболчининг ўзи клубни ўтган мавсумдаёқ тарк этишни хоҳлаган, аммо ўшанда раҳбарият уни қўйиб юбормаган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!