"Спартак" клуби ҳужумчиси Александр Кокориннинг рафиқаси Дарья Валитова ўзининг "Instagram"даги саҳифаси орқали коронавирусга антитана шаклланганини маълум қилди. Бу эса бевосита футболчининг ўзида ҳам COVID-19 аниқлангани ҳақидаги хабар тарқалишига олиб келди.

Москва клуби матбуот хизматининг маълум қилишича, Кокоринда коронавирус аниқланмаган ва бутун жамоа мунтазам равишда текширувдан ўтказилиб келинмоқда.

Биласиз, "Спартак" сафида ҳамюртимиз Остон Ўрунов ҳам ўйнайди. 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)