"Фиорентина" жорий трансферлар даврида "Спартак" ҳужумчиси Александр Кокоринни сотиб олишга уриниб кўрди.

РБК нашри тарқатган хабарга кўра, “бинафшаранглилар” россиялик футболчи учун Москва грандига 7 млн евро таклиф қилган. Аммо “Спартак” ушбу таклифга рад жавобини берган.

Кокорин “Спартак” сафига шу ёз эркин агент сифатида келиб қўшилган эди. У жорий мавсум 3 та ўйинда майдонга тушди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)