"Спартак" ирода намойиш этди
Россия Премьер-лигаси 10-туридан ўрин олган "Спартак" - "Зенит" учрашуви ўз якунига етди. Турнир жадвали пешқадамлиги учун кечган муросасиз беллашувда томонлар 1:1 ҳисобида дурангга имзо чекишди.
Ҳамюртимиз Остон Ўрунов учрашувни асосий таркибда бошлаб, 80 дақиқадан кўпроқ ўйнади.
- 90'
Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.
- 90+'
Ешченко сариқ карточка ишлаб олди.
- 90+'
Учрашув асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.
- 90'
Маркитесов Ларссон ўрнига майдонга тушди.
- 89'
Ларссоннинг жаримадан узатган тўпини дарвозабон ушлаб олди.
- 88'
Барриосга сариқ карточка кўрсатилди.
- 86'
ГООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Понсе ҳисобни тенглаштирди.
- 85'
Ешченко Ўрунов ўрнига майдонга тушди.
- 84'
Жикия яна Малкомга имкон бермади.
- 80'
Бурчак тўпидан узатилган тўпга Понсе боши билан ажойиб зарба берди. Тўп дарвоза устуни ва тўсинига теккан ҳолда унга қайтди. Бўш қолган дарвозага Эзекель гол ура олмади. Қандай имконият бой берилди!
- 79'
Азмуннинг узатмаси кучлироқ чиқди. Максименко тўпни ушлаб олди.
- 78'
Караваев Понсега зарба бериш имконини бермади.
- 75'
Малкомнинг бирга-бир вазиятга чиқиб кетишига Жикия йўл қўймади. Ўз вақтида тўпга ташланди.
- 74'
Зобнин қанотдан ёриб кирди. Аммо пас беришга бироз кеч қолди. Тўп майдон ташқарисига чиқиб улгурди.
- 73'
Кралнинг жарима майдонига узатган тўпини ҳимоячилар марказга ўтказиб юбормади.
- 72'
Мостовой ўрнига Азмун майдонга тушди.
- 71'
Караваевнинг деярли бирга-бир вазиятдан берган зарбаси аниқ чиқмади.
- 68'
Дзюбага тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
- 67'
Кралнинг олис масофадан берган зарбасини Ловрен блоклай олди.
- 65'
ГОЛ! Ерохин ҳисобни очмоқда.
- 62'
Понсенинг жарима майдонига кириб берган зарбаси ноаниқ кетди. Яқин бурчакка йўналтирилган тўп дарвоза тўрига ён томондан тегди.
- 60'
Малкомнинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбасини Максименко қайтариб юборди.
- 59'
Соболев сариқ карточка олди.
- 58'
Малкомнинг рейди муваффақиятсиз якунланди. Сўнгги паллада у бироз нозикроқ ҳаракат қилиши лозим эди.
- 56'
Остон Ўруновнинг жарима майдони ташқарисидан тепган тўпи дарвозабоннинг қўлларига бориб тушди.
- 56'
Малкомнинг Дзюбага узатган тўпи бесамар кетди. Артём тўпни ўзига бўйсундира олмади.
- 55'
Айртон жарима майдони марказига тўпни узата олмади.
- 53'
Соболев Бакаев ўрнига майдонга тушди.
- 52'
Ларссон бирга-бир вазиятни ура олмади. Ноаниқ зарба.
- 52'
Ўрунов "Зенит"нинг ҳужумини тўхтатиб қолди.
- 51'
"Зенит"нинг бурчак зарбаси ўхшамади. Қарши ҳужумга қочиб кетаётган Понсенинг узатмаси ноаниқ кетди.
- 48'
Иккинчи таймда майдон эгалари кўпроқ фаоллик кўрсатмоқда.
- 47'
Ерокиннинг зарбаси чиқмади.
- 46'
Иккинчи тайм бошланди.
- 45'
Биринчи тайм якунига етди. Ҳакам ҳеч қандай вақт қўшиб бермади.
- 44'
"Спартак" футболчисининг жарима майдони ташқарисидан берган зарбаси кучсиз чиқди.
- 43'
Ҳимоячилардан етиб келган тўпни Дзюба тайёргарликсиз дарвозага тепди. Зарба аниқ чиқмади.
- 40'
Понсе яхши позицияга чиқиб борди. Ўруновга узатиш вариянти ҳам бўлган бир пайтда зарба беришни маъқул кўрди. Ноаниқ.
- 39'
"Спартак" ўйинни бироз жарима майдонидан узоқлаштиришга эришди.
- 37'
Дуглас Сантос сариқ карточка олди. Яхшигина қарши ҳужум ушлаб қолинди.
- 36'
Жиго Дугласнинг узатмасини ўтказмади.
- 34'
Бурчакдан узатилган тўпни Малком боши билан дарвозага жойлаб қўя олмади. Уни ёлғиз қолдиришганди.
- 33'
Ўруновнинг узатмасидан сўнг Ларссон ҳужумни кўнгилдагидек ривожлантира олмади.
- 32'
Олис масофадан берилган яна бир зарбани Максименко қайтарди.
- 32'
Максименко кетма-кет икки маротаба жамоасини қутқарди.
- 30'
Малкомнинг узатмаси ноаниқ кетди. "Зенит" "Спартак"ни қамаб қўйди.
- 28'
Оздоевнинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбаси ноаниқ кетди.
- 27'
Бакаев яхши имкониятдан фойдалана олмади. Понсега узатиш вариянти ҳам бор эди.
- 24'
Айртоннинг ўтиб кетишига Ловрен йўл қўймади. Яхши қарши ҳужум бўлиб ўтганди.
- 20'
"Зенит" штурм уюштирмоқда.
- 17'
"Спартак"ка қарши ҳужумга ўтиб кетиш имкони берилмаяпти. Петербургликлар яхши ҳаракат қилмоқда.
- 15'
"Зенит" ташаббусни аста-секин қўлга киритмоқда.
- 13'
Ўрунов жарима майдони ичида йиқилди. Аммо ҳакам ҳеч қандай пенальти йўқлигини кўрсатди.
- 10'
Малком ҳужумда фол ишлатди.
- 8'
Ўрунов узатиб берган тўпни Зобнин ноаниқ тарзда дарвозага йўллади. Аниқроғи, узатма зарбага айланиб кетди.
- 6'
Ўрунов марказда фаол ҳаракат қилмоқда.
- 5'
Бакаев иккала қанотда ҳам фаол. Унинг узатмалари ҳозирча ҳимоячилар томонидан қайтарилди.
- 4'
Бакаевнинг узатмаси ҳеч кимга насиб этмади.
- 3'
"Зенит" "Спартак" қарши ҳужумини фол орқали тўхтатди.
- 2'
Мастовойнинг бош билан берган зарбасини Максименко ушлаб олди.
- 1'
Дастлабки жарима майдонига узатмани ҳимоячилар қайтарди. "Зенит" дастлабки сонияларданоқ ҳужумга ташланди.
- 1'
Ўйин бошланди.
- 0'
Трибуналарда мухлислар ажойиб муҳит ҳосил қилишган.
- 0'
Жамоалар майдонга тушиб келмоқда.
- 0'
Ассалому алайкум, азиз футбол ихлосмандлари. Москва дербиси бошланмоқда. Ҳамюртимиз Остон Ўрунов асосий таркибда ўйинни бошлайди. Ушбу беллашув матнли трансляциясини Абдулвосид Валихонов олиб боради.
Фикрлар