"Спартак" "Лестер" футболчисига кўз тикмоқда

"Лестер" клуби ярим ҳимоячиси Адриен Силва фаолиятини Россияда давом эттириши мумкин.

Журналист Вячеслав Короткиннинг хабар беришича, 31 ёшли португалиялик футболчи "Спартак"нинг эътибор марказига тушган. Аммо, ушбу трансфер амалга ошмай қолиши мумкин. Боиси, скаутлар рус клубига Силва бўйича ижобий маълумотлар тақдим этмаган.

Маълумот учун, Адриен Силва сўнгги 1,5 мавсумни “Монако” сафида ижарада ўтказди ва 40 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та голга ассистентлик қилди. Унинг трансфер нархи эса 8 млн еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!