“Спартак” Ўруновни табриклади! (фото)
“Спартак” клуби бугун 20 ёшини қарши олган ўзбекистонлик легионер Остон Ўруновни таваллуд айёми билан табриклади.
“Остон, туғилган кунинг била табриклаймиз!
Мавсумнинг иккинчи ярмида катта ўсишга эришишингни тилаймиз!, - дейилади клубнинг твиттердаги расмий каналида тарқатилган табрикда.
Остон Ўруновнинг бу галги туғилган куни унутилмас бўлиши табиий. Чунки илк бор бу санани легионер сифатида юртидан узоқда нишонламоқда.
Фикрлар