“Спартак” Ўруновнинг ёрдамига умид қиляпти

Бу йил чемпионлик учун курашаётган “Спартак” жамоасини Россия премьер-лигасининг 12-турида қийин ўйин кутиб турибди. Москваликлар навбатдаги учрашувда ўз майдонида ҳар қандай рақибни мағлуб этишга қодир бўлган “Краснодар” меҳмони бўлади.

“Спартак” куни кеча Россия кубоги гуруҳ босқичидаги сўнгги учрашувида қуйи лига вакили “Енисей”га ютқазиб қўйганди. Москваликлар асосий таркибида жароҳатланганлар кўплиги учун кубок ўйинида асосан ёш футболчилар ўйнади.   

“Спартак” бош директори Шамиль Газизов краснодарликларга қарши муҳим ўйин олдидан лазаретдаги футболчилар сафга қайтиб, жамоага ёрдам беришига ишонаётганини айтди.

- Бир неча футболчилар сафдан чиққанди. Бўлажак ўйинда Остон Ўрунов, Эсекиель  Понсе, Самюэль Жиго ва Георгий Жикия бизга ёрдам беришига умид қиляпмиз, - деди Шамиль Газизов.

Эслатиб ўтамиз, Остон Ўрунов Ўзбекистон миллий терма жамоаси йиғинида жароҳат олган эди. Шу боис, ярим ҳимоячимиз бош жамоа таркибида Эрон ва Бирлашган Араб Амирликларига қарши ўртоқлик ўйинларида қатнаша олмади. Шунингдек, “Спартак”нинг ҳам иккита ўйинини ўтказиб юборди.

 “Краснодар” – “Спартак” учрашуви 24 октябрь куни Тошкент вақти билан 21:00 да бошланади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
FANAT-MYU
23/10/2020 20:16
O‘h Ostonni ham Eldorni ham o‘yinni bir vaqtda boshlanar ekanda qaysi birini ko‘rsak bo‘larkana

Минбар

Барча блоглар