"Спартак" "Тоттенхэм" футболчисини сотиб олади
Москванинг "Спартак" клуби раҳбарияти ёзги трансферлар ойнаси ёпилгунига қадар "Тоттенхэм" ҳимоячиси Серж Орьени таркибга қўшиб олишга ишонмоқда.
Sky Sports тарқатган хабарга кўра, “шпорлар” 27 ёшли африкалик футболчининг трансферини 20 млн еврога баҳоламоқда. Унга шунингдек “Милан”дан ҳам қизиқишлар бор.
Орье “Тоттенхэм” сафида 2017 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида лондонликлар сафида 83 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 6 та гол ҳамда 14 та голли узатма ёздириб қўйишга эришган. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси эса 2022 йилга қадар имзоланган.
Фикрлар