"Спартак" "Тоттенхэм" ҳимоячисига қизиқмоқда

"Тоттенхэм" клуби ҳимоячиси Серж Орье москваликлар қизиқишлари доирасида турибди.

"The Athletic" нашрининг хабар беришича, "шпорлар" 27 ёшли футболчини шу трансфер ойнасидаёқ сотиб юбормоқчи. Ўнг қанотга Мэтт Доэрти олиб келганлиги сабаб, Сержга ишонч билдирилиши даргумон. Бу вазиятдан "Спартак" фойдаланиб қолиши мумкин. Чунки лондонликлар уни пастроқ нархга ҳам қўйиб юбориши ҳеч гап эмас.

Орьенинг амалдаги шартномаси 2022 йилгача амал қилади. Унинг трансфер нархи 16 млн еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!