“Спартак”га Ўрунов билан бир пайтда келган Кокорин ҳам кетади

“Спартак”нинг ёзги трансферлар мавсумида олган ўйинчилари Остон Ўрунов ва Александр Кокорин кутилган натижани бермади.

Айниқса, рус футболининг ёрқин юлдузи сифатида жамоага таклиф этилган Кокорин юқори даражада ўйнай олмаяпти.

Айни пайтда “Сочи” Кокоринни Москвадан ортга қайтармоқчи. Агар тажрибали футболчи “Спартак”дан кетадиган бўлса, унга сочиликлар пойтахтликлар таклиф қилган шароитларга эга шартнома беришни ваъда қилмоқда.

“Сочи” раҳбарияти жамоа жорий чемпионатда Еврокубокларга йўлланма олишини истаяпти ва шу боис таркибни тажрибали футболчилар билан кучайтиришни режалаштирмоқда.

Александр Кокорин эса, бу таклифга “Спартак”да бош мураббий масаласига ойдинлик киритилганидан кейин аниқ жавоб беришини билдирган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!