"Спартак"нинг янги футболчиси допингга қарши тест топширди

Россия антидопинг агентлиги (РУСАДА) премьер-лига футболчиларини допинг тестларидан ўтказишда давом этмоқда. Бу гал ушбу текширувдан РПЛнинг 12 футболчиси ўтди.

Эътиборлиси, улар орасида Москванинг "Спартак" клубига янги келиб қўшилган Александр Кокорин ҳам бор. 

Таъкидлаш жоизки, агентлик йил бошидан бери 29 та футболчини допинг тестларидан ўтказган. Энг кўп текширувдан ўтган футболчилар "Локомотив" аъзолари Маринато Гильерме ва Рифат Жемалитдиновдир.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!