"Специя" Шомуродов рақобатчиси бўлган Нзола билан 2026 йилга мўлжалланган шартнома тузди
Италиянинг "Специя" клуби Мбала Нзола билан шартномани узайтирди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берди.
Эндиликда футболчи 2026 йил 30 июнга қадар "Специя" сафида тўп тепиш ҳуқуқига эга бўлади. Ҳамюртимиз Элдор Шомуродовнинг рақобатчиси бўлган ҳужумчи клуб тарихида А Сериядаги энг яхши тўпурари ҳисобланади. Анголалик чарм тўп устаси 97 баҳсда 35 бор рақиблар дарвозасини ишғол қилган.
Мбала жорий мавсум А Сериядаги 27 учрашувда 13 гол уриб, шерикларининг 2 голига ҳаммуаллифлик қилган.
Фикрлар