“Специя”ни курашга қайтарган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди?

А Сериянинг 33-турида “Специя” сафар учрашувида “Аталанта” билан куч синашди. Ҳар икки жамоа мусобақа жадвалидаги ҳорлатидан келиб чиқиб, фақат ғалаба учун ўйнади.

Европа Чемпионлар лигаси йўлланмаси учун курашаётган “Аталанта” барибир кучлилик қилди. “Специя” ҳисобни очган бўлса-да, кейин кетма-кет учта гол ўтказиб юборди. Айниқса, иккинчи бўлим бошида лигурияликлар мезбонларнинг босимига қарши туролмади ва иккита тўп ўтказиб юборди.

64-дақиқада Элдор Шомуродов майдон марказида рақибдан тўпни олиб қўйиб, ўткир ҳужум уюштирди ва Меҳди Бурабияга голли пас узатди. Шундан кейин “Специя” курашга қайтди.

“Специя” фаолиятини ёритиб бораётган www.cittadellaspezia.com  сайти жамоа футболчиларининг ўйинини қуйидагича баҳолади.

atalanta-spezia-430980.large

Драговски 7:

Польшалик посбон учта гол ўтказганига қарамай, бир неча вазиятларда хавфлим зарбаларни бартараф этди. Жамоага ёрдам бериш учун қўлидан келганини қилди.

Амьян 5.5:

Умумий ҳисобда яхши ўйнади. Лекин стандарт вазиятларда ўзи қўриқлаши керак бўлган ўйинчини кўздан қочириши иккинчи голга сабабчи бўлди.

Вишневски 6:

Дуван Сапатани ўйиндан чиқариш учун бор кучи билан курашди. Ўйиндан ўйинга тобора ишончли ҳаракат қилмоқда. Лекин ўтказилган голлардан бирида унинг хатоси панд берди.

Николау 7:

Ҳимоячилар орасида энг яхши ўйнагани Николау бўлди. Кучли рақибга қарши ўйнаганига қарамай, ўз зонасида хатога йўл қўйгани йўқ. Ўтказилган голларда бу футболчининг айби йўқ.

Реца 6:

Бу футболчи ҳали максимал спорт формасини тиклаб олгани йўқ. Лекин барқарор ўйин кўрсатмоқда. “Аталанта”га қарши баҳсда ҳам қўпол хатоси кўринмади.

Бурабия 6,5:

Унинг тезкорлиги “Аталанта” сингари рақибга қарши иш бергани йўқ. Бироқ, марокашлик футболчи ҳар доимгидек вазиятларда охиригача курашди. Айниқса, Элдор Шомуродов ҳужум уюштирган вазиятда олдинга ўтиб, гол уришга муваффақ бўлди.

Ампаду 5.5:

Бергамоликларнинг тажрибали футболчиси Пашалични ёпиш ва ҳимоячиларга ёрдам беришга ҳаракат қилди. Бу вазифани бир неча дақиқа уддалади. Рақобатларда етарличи фаоллик қила олмади.

Бастони 6:

Чап қанотдан бергамоликларга босим уюштирди. Майдон марказида устунликни ушлаб туришга уринди. Гьясининг голида ҳиссаси бор. Бироқ, айрим вазиятларда ўйинда “йўқолиб” қолди.

Агудело 5.5:

Колумбиялик футболчи рақибни таъкиб қилиш, улдаб ўтиш, ҳужум уюштиришда фаол бўлди. Биринчи гол ўтказилган вазиятда жавогарликни бўйнига олиши керак. “Аталанта” вакилларига қарши айрим вазиятларда имкониятни бой бериб қўйди.

Шомуродов 6.5:

Тўпга кам тегинди. Лекин “Специя”нинг ҳар икки голида иштирок этди. Дастлаб, тўпни эгаллаб, Бастони орқали Гьяси гол урган вазиятда иштирок этди. Иккинчи бўлим ўрталарида, майдон марказидаги курашда тўпни олиб қўйиб ҳужум уюштирди ва Бурабиянинг голига ассистентлик қилди.

Шомуродов аксарият вазиятларда ҳимояга қайтиб ўйнади. Бир вазиятда дарвозага кириб кетаётган тўпни боши билан қайтарди. Учрашув охирида ҳисобни тенглаштириш учун қулай имкониятга эга бўлганди. Зарбаси дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди.

749524_recommended

Гьяси 6.5:

Аввалги ўйинда мухлислар танқидига учраган жамоа сардори энди умуман бошқача ўйин кўрсатди. Гол уришдан ташқари, майдонда охиригача курашди.

Семпличи 5.5:

Охирги тўртта учрашувда учинчи мағлубиятини қабул қилиб олди. Шогирдлари ҳисобни очганига қарамай, ижобий натижа қайд эта олмади. Жамоага барқарор етишмаяпти. Жароҳатларнинг кўплиги унинг имкониятлари чеклаб қўйган.

Шомуродовнинг даври келди...

Бу мамлакатда 20 нафар ўзбек легионери тўп тепмоқда

Шомуродов ҳаммасини ўзгартириб юбориши керак эди...

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!