Спорт курашлари. Юнон-рум курашчиларимиз жаҳон чемпионатидаги иштирокларини якунлашди. Навбат эркин кураш усталарига

Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Амман шаҳри (Иордания) мезбонлик қилаётган жаҳон чемпионатидаги иштирокини якунлади. Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, ортда қолган кун давомида учинчи ўрин учун кураш олиб борган 4 нафар ҳамюртимизнинг барчаси ғалаба қозониб, терма жамоамиз ҳисобига бронза медалларини қўшиб қўйишди.

Бронза медали:
-45 кг: Умиджон Каромов
-60 кг: Фарруҳ Йўлдошев
-71 кг: Беҳрузбек Валиев
-92 кг: Фахрикамол Комилжонов

Шу тариқа, "классик" курашчиларимиз ҳисобидаги медаллар 1 та кумуш ва 5 та бронзани ташкил этди. Ушбу натижа билан ҳамюртларимиз очколар бўйича умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллашди. Эртадан эркин кураш усталари ғолиблик учун баҳсларга киришишади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!