Ads

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси "Sport" телеканали бугундан эътиборан Континентал Хоккей Лигаси ўйинлари трансляциясини бошлайди. Бу ҳақда телеканалнинг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаси хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, юртимиздаги хоккей ихлосмандлари бугун соат 21.25 дан эътиборан Гагарин кубоги иккинчи раундидан ўрин олган СКА ҳамда "Локомотив" жамоалари ўртасидаги баҳсни томоша қилиш имконига эгалар.

Эслатиб ўтамиз, илгарироқ "Sport TV" КХЛ ўйинларини трансляция қилиш ҳуқуқини қўлга киритгани борасида хабар берилган эди.