Спорт вазири бўлган Дилмурод Набиевнинг янги иш жойи маълум

Бир неча кун аввал, Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набий лавозимидан озод этилганди.

"Huquqiy axborot" телеграм каналининг хабар беришича, Ҳукумат қарори (42-сон, 30.01.2021 й.) билан Дилмурод Ҳамидуллаевич Набиев Қарши давлат университети ректори этиб тайинланди.

Дилмурод Набиев бунга қадар Жисмоний тарбия ва спорт вазири лавозимида фаолият юритган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!