Спортчи қизлар Президент совғасини олди

 

 

Бухоро вилоятидаги умумтаълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг спорт билан мунтазам шуғулланаётган ўқувчи қизларига Президент совғаси – спорт либослари топширилди.

Бухоро вилоятида бугунги кунда умумтаълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида таълим олаётган қизларнинг 13 минг 860 нафардан зиёди спорт билан мунтазам шуғулланмоқда. “Ҳумо” спорт мажмуасида доимий шуғулланаётган 450 нафарга яқин қизга Президент совғаси – спорт либослари топширилди. Улар орасида турли халқаро мусобақалар ғолиблари ҳам бор.

– Президент совғаси мамлакатимизда ёшлар камолотига кўрсатилаётган доимий эътиборнинг яна бир амалий ифодасидир, – дейди бадиий гимнастикачи Жасмина Аҳтамова. – Мен 2016 йили Қозоғистонда бўлиб ўтган халқаро турнирда ғолиб бўлдим. Жорий йилда бундан-да юксак марраларни кўзлаганман.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!