Спортчиларимиз қўл жанги бўйича жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун жўнаб кетди
Ads

Россиянинг Тула шаҳрида 21-22 сентябрь кунлари қўл жанги бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.

Унда дунёнинг турли давлатларидан 15 ёшдан 21 ёшгача бўлган ўғил-қизлар ғолиблик учун кураш олиб боришади. Мазкур дунё биринчилигида мамлакатимиз шарафини жами 52 нафар спортчи ҳимоя қилади.

Бугун спортчиларимиз ушбу турнирда иштирок этиш учун Россияга жўнаб кетишди.