Ads

Испаниянинг "Sport.es" нашри хабарига кўра, ПСЖ Неймар борасида бир тўҳтамга келди ва клуб форвардни сотишга қарор қилди.

Манбага кўра, Неймар клубни аниқ тарк этади. Бразилиялик жамоани тарк этиш истагини бир неча бор билдирган. ПСЖ бош мураббийи Томас Тухель форварднинг кайфиятини бир неча ой илгари сезиб улгурган.

Футболчига "Барселона" қизиқиш билдирган. Айнан испан жамоасидан ПСЖга 222 млн евро эвазига трансфер қилинган эди. Аввалроқ, Париж клуби футболчини сотиб олишда ишлатган суммасини қайтариб олишни хоҳлаётганлигини ошкор қилган.

Минбар

Барча блоглар