Спортимиз "маликалари" қайси футбол клубларига ишқибозлик қилишади?

Футбол жаҳондаги биринчи рақамли спорт тури ва юртимизда ҳам унга қизиқиш жуда юқори. Нафақат эркаклар, балки қизларнинг ҳам футболга бўлган ишқибозлигига нима дейсиз?

Биз ўзбек спорти “маликалари”, яъни спортчи қизларимизнинг бу борадаги қизиқишларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Замира Санақулова – бадиий гимнастикачи

-  Футболга жуда қизиқаман. Лекин бирор бир футболчининг ўйинлари ёқади, деб айта олмайман. Бироқ, умумий тарзда “Пахтакор” ва миллий терма жамоамизнинг биринчи рақамли мухлисалариданман.

замира1

 
 
Нодира Бурхонхўжаева – стол тенниси

-  Тўғриси, футболга қизиқишим бор. Аммо, исталган ўйинларни томоша қиладиган даражада ишқибоз эмасман. Асосан, севимли жамоам “Барселона”нинг ўйинларини кўраман. Месси эса, энг ёқтирган футболчим.

надира

 
Лилия Шакирова – ММА жангчиси

- “Барселона” мухлисиман. Шунинг учун, кўпроқ Испания чемпионати ўйинларини томоша қиламан. Лионель Месси мен учун жаҳондаги энг яхши футболчи.

Лиляхон


Шаҳноза Низомова – боксчи

-  Футбол жону-дилим, десам янглишмайман. Ўзим ҳам ҳаваскорлар ўртасида футбол ҳамда футзал бўйича турнирларда иштирок этганман. Дарвозада турганман ва Тошкент вилояти терма жамоаси сафида бир нечта мусобақаларда фахрли ўринларни ҳам қайд этганмиз. Ёшлигимдан оилада футбол муҳити ҳукм сурганлиги учун “Пахтакор” жамоси ўйинларини томоша қилиб, унга мухлислик қилардим. Севимли футболчим эса, Миржалол Қосимов эди. Шунингдек, Игорь Шквирин ва Павел Бугалонинг маҳоратига ҳам қойил қолардим. Жаҳон футболида эса, Мадриднинг “Реал” жамоаси ишқибозиман. Криштиану Роналдунинг ўйинлари ёқади.

шахноза

 
Шаҳноза Бадалова – боксчи

-  Футболга бўлган қизиқишим 2006 йилдан бошланган. Ўша вақтлар Англиянинг “Манчестер Юнайтед” жамоаси туфайли бу спорт турига меҳрим тушган. КриРо эса, ҳали-ҳануз энг яхши кўрган футболчим ҳисобланади.

бадалова


Мадинабону Маннопова –таэквондочи

-  У қадар юқори даражадаги ишқибоз эмасман. Фақат “Барселона” ўйинларини томоша қиламан. Аргентиналик “сеҳргар” Лионель Месси эса, жаҳондаги энг кучли футболчи. Шунинг учун, унинг ўйинларидан завқ оламан.

Мадина

 
 
Ўғилой Насимова – ММА жангчиси

-  Футболни севиб томоша қиламан. Хориж чемпионатларига бўлган қизиқишим юқори... Айниқса, Испания чемпионатини мунтазам кузатиб бораман. Чунки, Мадриднинг “Реал” жамоаси ихлосмандиман. Серхио Рамос, Марсело, Исконинг ўйинлари ёқади. Бироқ мен учун Криштиану Роналду тенгсиз футболчи!

ўғилой


 
Динара Набиева – боксчи

-  “Барселона” ва Лионель Мессининг ашаддий мухлисалариданман, десам бўлади. Асосан, ушбу клуб иштирокидаги ўйинларни кўраман. Дарвоқеа, “Реал”нинг ҳам қандай натижа қайд этаётганини кузатиб бораман. Сабаби эса барчага маълум... Шунингдек, Клиан Мбаппенинг ўйинлари ҳам ёқади.

Динара

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!