Спортни ривожлантириш вазирлигининг асосий вазифалари белгиланди

  • 22 августа, 2022, 18:14
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Прочее
CHERY AUTO

Низомга мувофиқ, Спортни ривожлантириш вазирлиги Вазирлар Маҳкамасига бўйсунади ва спорт соҳасида ягона давлат сиёсатини юритади.

Tecno

Олимпия ва Паралимпия, Осиё ва ПараОсиё ўйинлари, Жаҳон, Осиё ва Параосиё чемпионатлари ва бошқа халқаро мусобақа ва турнирларда муваффақиятли иштирокини таъминлаш учун истиқболли спортчиларни тайёрлаш вазирликнинг асосий вазифаларидан ҳисобланади.

Шунингдек, вазирлик Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси, спорт федерациялари ва ассоциациялари, жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги бошқа нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолиятини ривожлантиришга кўмаклашади.

Вазирлик таркибига қуйидаги ОТМлар киради:

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ҳамда унинг Нукус ва Фарғона филиаллари;

“Россия давлат жисмоний тарбия, спорт, ёшлар ва туризм университети” федерал давлат бюджети олий таълим муассасасининг Самарқанд филиали.

Низом билан вазирликнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги, мақоми, молиялаштириш тартиби белгиланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Спортни ривожлантириш вазирлиги 2022 йил 18 февралдаги Президент Фармони билан ташкил этилган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию