SPORTS.uz Белград-2021: Шоҳжаҳон Абдуллаевнинг жанги иккинчи раундда якунланди

Сербиянинг Белград шаҳрида бокс бўйича эркаклар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Бугун, 27 октябрь куни мусобақанинг учинчи куни старт олди. Кун доирасидан бир нафар ҳамюртимизнинг жанги ўрин олган. 

Шоҳжаҳон Абдуллаев (-86 кг) бельгиялик Виктор Шельстритга қарши рингга кўтарилди. Ушбу жанг бошланди. 

Биринчи раунд. 

Бельгиялик боксчи дастлабки дақиқаларда яхши ҳаракат қилди. У ҳамюртимизни зарбаси билан қулатиб ҳисоб очилишига мажбур қилди.

Кейинроқ Шоҳжаҳон ўзида куч топди. Бироқ дастлабки раунд рақибининг фойдасига ишлади.

Иккинчи раунд.

Бу раундда вакилимиз ўнг қўлда зарбалар беришни уддалади. Бироқ уларнинг аниқлигига ҳакамларнинг қарори орқали билиб оламиз. Мана энди чап қўлда ҳам зарба бермоқда. Аниқлик бор. Иккинчи раундда Шоҳжаҳон мувозанатни тиклашга уринмоқда.

Афсуски, иккинчи раунднинг охирида Шоҳжаҳон нокаутга учради. Шу тариқа, Шоҳжаҳон жаҳон чемпионатидаги юришини илк босқичдаёқ якунлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Бухорий Шариф
27/10/2021 21:48
Биринчи.раунддаги қулаша Шоҳижаҳонга ва мураббийларига огоҳлик қўнғироғи бўлиши керак эди ва боксчимиз ўз зарбаларини йўллаш баробарида Химоя режимини ҳам ёқиб олиб жангни ўтказиши лозим эди. Химояга қўлларни кўтариб жанг қилиши ҳаққида на ўзи ўйлади ва на мураббийлари кўрсатмалар бермади. Оқибатда 2- раундда оҳирги сонясида раундни ҳал қилиб турган жойида ерга қулаб чўзилди боксчимиз. Шу тобда бутун дунё устимиздан бир кулиб олган бўлса ажаб мас!!!! Мураббийлар боксчини Химояда ҳам туриб ишлашга ўргатиши керак.1-раунда кўрди-ку аҳир кучли зарбаси бор рақибни.
Тўғриси роса алам қилиб кетди. Ҳеч кутилмаганда содир бўлган ишлар. Ютиб турган 2- раундда.
Жуда тажрибасиз 19 ёшли йигитни этишибди. Андижонданми? Шу боланинг ўрнига Жамшид Абдуллаевни этиш керакмиди??? Ёки Дилшодбек Рўзметовга яна ишонч билдириб этиш керакмиди. Бугунги йўқотиш ҳам кечагиданда жиддий бўлди. Омад йигитларга киейнги жангларда Аллоҳ қўлласин.