SPORTS.uz: Эктор Купер лавозимидан озод этилди. Унинг ўрнига ким тайинланиши ҳам маълум
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг охирги учрашувлардаги натижаси ва ўйин услуби кўпчиликни ҳавотирга туширди. Бунинг натижасида Эктор Купернинг эгаллаб турган курсиси қимирлаб қолганди.
SPORTS.uz сайтига маълум бўлишича, кўплаб мунозаралардан сўнг аргентиналик мутахассис лавозимидан бўшатилган. Унинг ўрнига "Бунёдкор" клуби устози Вадим Абрамов тайинланиши кутилмоқда. Бу борада Абрамов ЎФА раҳбарияти билан музокара ҳам ўтказган.
Вадим Абрамов: Терма жамоага қайтишим борасидаги гап-сўзларни эшитиш қулоққа ёқади
Яқин кунларда Купернинг кетиши ва Абрамовнинг миллий жамоамизга тайинланиши мумкин. Фақат Вадим Абрамов "қалдирғочлар" бошқарувидан кетадими ёки бир вақтнинг ўзида "иккита қуённи овлайди"ми, деган савол сўроқ остида.
SPORTS.uz воқеага яна қайтади!!!
Фикрлар
Kamtarona fikrlar bilan Azizbek Qambaraliyevich!