SPORTS.UZ сайтида 2024 йилнинг илк интервьюси Александр Кержаков билан...

Ҳа, бу ўша Россия футболининг машҳурларидан! Таниқли собиқ футболчи ва ҳозирда мураббийлик фаолиятини олиб бораётган Александр Кержаковни ўзбек мухлислари ҳам жуда яхши билишади. Шунинг учун уни ортиқча таништириб ўтиришнинг ҳожати йўқ, деб ўйлаймиз.

Тез-тез россиялик машҳурлар билан эксклюзив суҳбатларни уюштириб турадиган Sports.uz журналисти Шуҳратбек Жўраев 2024 йилнинг илк интервьюси сифатида айнан Кержаков билан мулоқотга киришди.

Эътиборлиси, Александр Кержаковнинг бу Sports.uz сайтига дастлабки интервью бериши эмас. Ёдингизда бўлса, 2022 йили сайтимиз “меҳмони” бўлганди. Орадан вақт ўтгач, у навбатдаги таклифимизга ҳам ижобий жавоб қайтарди.

Тез орада ушбу мутахассис билан суҳбатни Sports.uzда ўқийсиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Pardayev Shavkat
01/01/2024 03:17
Нима бу,- Анонсми? Интервю бўлмаса, нимага чиқарасан?! Нима чиқаришни билмайсанларми дейман? Ҳайтовур бирбалолар ёзаверасанлар. Назорат қиладиган ҳеч ким йўқми? Кун кўришнинг бошқа йўлини топинглар! Халқнинг савиясига ҳам путур етказасанлар.
Асманов Асман
01/01/2024 08:39
Ха анонс экан. Лекин сарлавха дахшат. Савия 2