Асосий мазмунга ўтиш

SPORTS.uz сайтида маълум қилинганидек, Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Пахтакор"да (Фото)

Бекзод Исаев
Изоҳлар: 0

Кутилган трансфер амалга ошмоқда

Бир неча кун аввал "Пахтакор" яна бир футболчини ўз сафига қўшиб олганини эълон қилиши борасида SPORTS.uz сайтида хабар бергандик. "Шерлар"нинг бу трансфери Икром Алибоев эди.

Ўтган мавсумни Жанубий Корея К-2 лигаси вакили "Тэджон" жамоаси сафида ўтказган Икром Алибоев "шерлар" билан оғзаки келишувга эришганди. "Пахтакор" клуби спорт директори Жаъфар Ирисметов музокаралар олиб борилаётганини сайтимиз мухбирига тасдиқлаганди.

Айни пайтда футболчи пойтахтликлар машғулотига келиб қўшилган ва у катта эҳтимол билан янги мавсумни "Пахтакор"да бошлайди. 

photo_2022-01-20_09-34-01

photo_2022-01-20_09-35-07

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ