Сречко Катанец: "Гуруҳдаги ҳар бир учрашув биз учун жуда муҳим, айниқса биринчи ўйинимиз" (матбуот анжуманидаги фикрлар)
Осиё кубоги гуруҳ босқичидан ўрин олган Ўзбекистон - Сурия учрашуви олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда терма жамоамиз бош мураббийи Сречко Катанец ва Жалолиддин Машарипов иштирок этди.
"Барчага хайрли кун, эртанги учрашувда ўз ўйинимизни кўрсатиб, ғалаба қозонишга ва яхши натижа қайд этишга ҳаракат қиламиз.
Элдор Шомуродов биз учун қанчалик муҳим футболчи эканлигини яхши биласиз. Ҳар қандай терма жамоа Машарипов ва Шомуродов сингари футболчиларга эга бўлишни хоҳлайди. Жамоамизда етакчи футболчилар кўп, бироқ унинг тажрибаси бизга жуда керак эди. Мураббий сифатида айта оламанки, биз энг яхши ўйинимизни кўрсатамиз.
Гуруҳдаги ҳар бир учрашув биз учун жуда муҳим, айниқса дастлабки баҳс. Биз етакчи ва ёш футболчиларимиздан кучли жамоа тузишимиз шарт. Барча учрашувга жиддий ёндашув билан тайёргарлик кўрамиз.
Сурияга қарши аввал ҳам иккита учрашув ўтказганман, Сурия кучли жамоа, уларга қарши ўйнаш жуда қийин. Жамоанинг кучсиз томонлари ҳам бор, улар ҳақида етарли маълумотга эгамиз. Аксарият футболчилари хорижлик, биз шунга эътибор қаратишимиз керак. Эртанги баҳсда яхши ўйин кўрсатиб ғалаба қозонамиз", - деди Катанец.
Фикрлар