Сречко Катанец: Кейинги босқичда бошқа жамоалар ҳам бизга рақиб бўлишдан хурсанд бўлмайди

Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец Австралияга қарши ўйин олдидан матбуот анжуманида иштирок этди ва журналистларнинг саволларига жавоб берди.

– Ҳеч қандай ўзига ҳос нарса йўқ. Биз эртанги ўйинга тайёрмиз. Шу холос. Саволларга ўтишингиз мумкин.

– Австралия терма жамоаси ҳам биз ҳам асосан ҳимоявий ўйин кўрсатамиз. Нима деб ўйлайсиз, эртага зерикарлик ўйин гувоҳига айлнамизми?

– Кўрамиз. Австралия термаси аввалги иккита ўйинда чуқур ҳимояланадиган жамоаларга қарши яхши ҳаракат қилди. Биз бундай ўйнамасликка ҳаракат қиламиз. Биламиз, Австралия кучли жамоаларга қарш ҳар хил ўйин кўрсатади. Улар стандарт вазиятларда жуда хавфли. Бундан эҳтиёт бўлишимиз керак. Бу учинчи ўйин, бир нечта ўзгаришлар қиламиз, менимча, рақиб ҳам таркибда ўзгаришлар амалга оширади.

– Бошқа гуруҳдаги вазиятларни кўрган ҳолда қайси ўрин билан кейинги босқичга йўл олган мақул деб ўйлайсиз?

– Ким билан ўйнашимиз муҳим эмас. Мен ҳар доим футболчилардан профессионалликни талаб қиламан. Ўйлашимча, кейинги босқичда бошқа жамоалар ҳам бизга рақиб бўлишдан хурсанд бўлмайди. Бир ўйинда ҳамма нарса бўлиши мумкин.

– Таркибда йўқотишлар йўқми? Насруллаевнинг аҳволи қандай?

– У эртага ўйнамайди.

– Аввал Осиё кубогида жароҳатлар бунчалик кўп бўлмаган. Бунинг сабаби нимада дейб ўйлайсиз?

– Алижонов клубида жароҳат олганди. Тошкентдаги текширувда катта муаммо кўринмади. Аммо бу ерга келгач ҳаммаси ўзгарди, жароҳат жиддийлашди. Насруллаев ҳам кичик жароҳат билан келганди, аммо у кейинги ўйинга тайёр бўлади. Тўғри жароҳатлар бор, лекин улар миллий терма жамоада содир бўлмади. Улар жароҳат билан келди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
maqsudraximov024@gmail.com
23/01/2024 14:32
Омад
Бобажонов Комилжон
22/01/2024 18:10
Насруллаевда бел огриги бор эди хиндистон уйинидан кейин интервью берганди ишкилиб тузалиб кетсинда