Старриж фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин
Ads

"Ливерпуль" билан шартномаси якунлангач эркин агетга айланган ҳужумчи Дэниел Старриж фаолиятини Италия А Сериясида давом эттириши мумкин.

Sunday Express нашри тарқатган хабарга кўра 29 ёшли англиялик футболчига "Болонья"дан жиддий қизиқишлар бўлмоқда.

Маълумот учун, Старриж 2013 йилдан буён “Ливерпуль” шарафини ҳимоя қилиб келаётган эди.