Стерлинг АПЛ клубини яхши кўради ва бу "Ман Сити" эмас
"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Рахим Стерлинг ўзининг собиқ жамоаси "Ливерпуль" клубига ҳамон илиқ муносабатда эканлигини яшириб ўтирмади.
Instagram саҳифасида 25 ёшли футболчига "бир кун "Ливерпуль"га қайтиш вариантини кўриб чиқишга тайёрмисиз?", деб мурожаат қилишди.
"Очиғини айтсам, мен "Ливерпуль"ни яхши кўраман. Мени тўғри тушунинг, "Ливерпуль" абадий юрагимда қолади. Бу клуб мен учун жуда кўп ишлар қилди, шунинг учун...," деб жавоб қайтарди Стерлинг.
Эслатиб ўтамиз, 2015 йили Стерлинг "Ливерпуль"дан "Манчестер Сити"га кўчиб ўтган эди.
Фикрлар