Стерлинг: Мени Месси ва Роналдуга тенглаштирманглар!

“Манчестер Сити” клуби форварди Раҳим Стерлинг ўзининг “Барселона” ҳужумчиси Лионель Месси ва “Ювентус” ҳужумчиси Криштиану Роналдулар билан тенглаштираётганларга нисбатан қуйилагича жавоб берди.

“Месси ноёб футболчиси ҳисобланади. Агар мен кетма-кет 15 мавсум давомида  50-60 тадан гол урсам, шундан кейингина тенглаштириш ҳақида гапириш мумкин. Аммо ҳозир мени Роналду ёки Месси билан хатто тенглаштирманглар ҳам. Мен бу ҳақда ҳеч нарсани эшитишни хоҳламайман.

Бу ўзимни тўғри баҳолай олмайман дегани эмас. Бу йигитлар 15 мавсумдан буён топ даражада ўйнаб келишмоқда. Бунинг учун эса жуда кўп вақт керак. Мен ўсяпман ва янада яхшироқ бўлишга ҳаракат қиляпман”, - дейди 24 ёшли англиялик футболчи.

Маълумот учун, Стерлинг жорий мавсум “Сити” сафида жами 12 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 9 та гол ҳамда 3 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!