Стерлингга Саудия Арабистонидан таклиф бор
"Челси" ҳужумчиси Раҳим Стерлингга Саудия Арабистонидан таклиф бор. Бу ҳақда ижтимоий тармоқларда журналист Феликс Жонстон хабар берди.
“Стерлингга Саудия Арабистонидан фаол таклиф бор, аммо ҳозирча кетиши кутилмаяпти”, деб ёзади журналист.
Раҳим Стерлинг ўтган ёздан бери "аристократлар" сафида ўйнамоқда. Ўшандан бери ҳужумчи 38 та ўйин ўтказиб, тўққизта гол урди ва шерикларига тўртта самарали узатма берди.
Нуфузли "Тransfermarkt" портали 28 ёшли англиялик вингерни 55 миллион еврога баҳоламоқда.
Фикрлар