Стол тенниси бўйича онлайн турнир якунланди

Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси ва мамлакатимиз стол тенниси федерацияси томонидан стол тенниси бўйича ўтказилган онлайн мусобақада Андижон, Бухоро, Фарғона, Сирдарё, Самарқанд, Хоразм, Навоий, Тошкент вилоятлари, Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳрининг 10 — 14 ёш тоифасидаги умидли стол теннисчилар иштирок этди.

“Zoom” платформаси орқали ўтган онлайн мусобақанинг ўғил болалар ўртасида баҳсларда Шаҳбоз Ғуломиддинов биринчи ўринни эгаллаган бўлса, Жафарбек Иброҳимов иккинчи поғонадан жой олди. Шохруҳ Искандаров ва Дониёр Бердиев эса учинчи бўлди.

Қиз болалар ўртасида Ангелина Оразметова, Жасмин Абуалимова, Юлдуз Садриддинова ҳамда Зайнаб Олимхўжаева ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!