Странжа турнири. Ҳасанбой Дўсматов жанг ўтказмасидан кейинги босқичга чиқди

  • 21 февраль, 2022, 18:01
  • 0
  • Бокс

Болгария пойтахти София шаҳридаги "Sofia Hall" спорт мажмуасида бокс бўйича анъанавий "73-Странджа" халқаро турнири ўтказилмоқда.  

Бугун 5 нафар ҳамюртимиз рингга кўтарилиши белгиланган. Ҳасанбой Дўсматов биринчи бўлиб жанг ўтказиши керак эди. Вакилимиз италиялик Скиакка Томмасога қарши рингга чиқиши лозим эди. Аммо рақиб маълум сабабларга кўра рингга кўтарилмади. Шу боис Ҳасанбой Дўсматов автоматик тарзда кейинги босқичга йўл олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!