Суарес: 4-гол урилаётганда болаларча ҳимояландик
"Барселона" клуби форварди Луис Суарес кеча Чемпионлар лигаси ярим финал жавоб баҳсидан ўрин олган "Ливерпул"га (0:4) қарши ўйинда киритилган голлар борасида гапириб ўтди.
“Бир дақиқада 2та гол ўтказиб юбориш мумкин эмас. 4-гол урилаётган вазиятда эса биз болаларча ҳимояландик”, - дейди уругвайлик футболчи.
Эслатиб ўтамиз, каталонияликлар ўз майдонларида мерсисайдликларни 3:0 ҳисобида мағлуб этишган эди. Бироқ, икки ўйин натижасига кўра 4:3 ҳисобида “Ливерпуль” ғалаба қозонди.
Фикрлар