Суарес "Атлетико"да қоладими?

“Атлетико” Мадрид президенти Энрике Сересо уругвайлик ҳужумчи Луис Суареснинг жамоадаги келажаги ҳақида гапирди.

“Бу биз учун ҳақиқий омад бўлди. У яна бир йил жамоамизда қолиши мумкин. Ўйлайманки, бу амалга ошади. Аммо бу биринчи навбатда унинг ўзига боғлиқ. У шартномасини бажаради ва ҳеч қандай муаммо бўлмайди”, – деди Сересо.

34 ёшли Суарес “Атлетико” сафига ўтган йилнинг ёзида “Барселона”дан келиб қўшилган эди. У жорий мавсум “матрасчилар” сафида жами 37 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 20 та гол ёздириб қўйди.

Суарес бундан аввалроқ Қатардаги мундиалдан сўнг Уругвай терма жамоасидаги фаолиятини якунлаши ҳақида маълум қилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!