Суарес "Барселона" тарихидаги тўпурарлар рўйхатида 4-ўринга чиқиб олди

"Барселона" клуби форварди Луис Суарес ўзининг каталонияликлар сафидаги 184-голини киритди.

Эътиборлиси, 32 ёшли уругвайлик футболчи шу тариқа Жозеп Самитьерга тенглашиб олди ва “кўк-анор ранглилар” тарихидаги энг яхши тўпурар рўйхатида 4-ўринга кўтарилди.

Айтиш керакки, ҳозирча Суаресдан олдинги поғоналарда Ладислао Кубала (194), Сесар Родригес (232) ва Лионель Месси (605) бор.

Маълумот учун, Суарес “Барселона” сафида 2014 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У шу кунгача каталонияликлар сафида жами 256 та ўйинда майдонга тушди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!