Суарес "Барселона"дан кетадими?

"Барселона" клуби раҳбарияти мавсум якунлангач ҳужумчи Луис Суаресни  сотиб юбориш ёки сотиб юбормаслик бўйича ҳали бир қарорга келгани йўқ. Бу ҳақда ESPN нашри хабар тарқатмоқда.

Гап шундаки, бир томондан уругвайлик футболчининг кўп маош олиши раҳбариятга ёқмаяпти, иккинчи томондан эса у жамоа сардори Лионель Мессининг энг яқин дўсти ҳисобланади ва шу боис Месси Суареснинг жамоадан кетишига қаршилик қилиши мумкин.

Бундан ташқари, “Барса” раҳбарияти 32 ёшли Суаресни текинга қўйиб юбормоқчи эмас ва унинг трансферидан пул ишлаб олмоқчи. Бироқ, унга ҳозирча фақатгина АҚШнинг “Интер Майами” клуби харидор бўлмоқда. Афсуски, улар ҳам Суаресни текинга қўлга киритишни режалаштиришган.

Маълумот учун, Суарес “Барселона” сафида 2014 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида 259 та ўйинда майдонга тушди ва 185 та гол ҳамда 97 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!