Суарес "Барселона"дан қачон кетишини айтди

“Барселона” ҳужумчиси Луис Суарес қачонки жамоа савиясида ўйин кўрсата олмай қолса, ўша захотиёқ кетишга тайёрлигини айтди.

“Хави ва Иньестадек буюк футболчилар фаолиятларини ушбу жамоада якунлай олишмади. Чунки, бу жуда қийин. Қачонки “Барселона” савиясида ўйнай олмасам, мен ҳам худди шу ишни қиламан. Бу нормал ҳолат. “Барселона” – орзулар жамоаси. Бу ерда ҳар доим энг юқори даражадаги ўйинни намойиш этиш керак”, - дейди уругвайлик футболчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!